Фарзандига исм қўйиш учун ота-онасидан рухсат олиш шартми? 15.10.2015
Савол:Ассалому алайкум, қори ака. Сизга бир саволим бор: ўз фарзандига, ота-онасидан берухсат исм қўйиш жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Мартабангиз янада улуғ бўлсин!
Булим Маслаҳат4972
Ва алайкум ассалом. Фарзандга исм қўйиш отанинг вазифаси. Аммо ўғил, ҳурмат юзасидан фарзанди учун танлаган исмни ота-онасига айтиб, “ота ёки она, набирангизга мана бу исмни қўймоқчиман. Сизга маъқулми? Ёки бошқача исм қўямизми?” деб уларнинг олдидан ўтиб қўйса, розиликларини олса, яхши бўлади.