Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Ноила” исмини қўйиш мумкин эмасми? 28.10.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Аёлимнинг исми – Ноила. Кадимдан маълумки, мушриклар сиғинадиган бутлари орасида “Ноила” исмли санам ҳам бўлган. Шу сабабли аёлим исмини алмаштириш керакми?
 

Булим Маслаҳат
7780
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Муслима аёлга “Ноила” исмини қўйишнинг ҳечқиси йўқ. Сабаби бу исм салафлар орасида маълум бўлган. Жумладан, Ноила бинти Салома Ансорийя исмли саҳобия бўлган. Ибн Саъдга кўра, у мусулмон бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат берган. Шунингдек, Ноила бинти Саъд ва Ноила бинти Фарофиса (Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг аёли) исмли саҳобиялар ҳам бўлган. Тўғри, луғат китобларида Қурайш қабиласининг “Ноила” исмли санами бўлгани келтирилган. Аммо “Ноила” аслида “олувчи”, “сахийлик”, “туҳфа”, “совға” каби маъноларни англатади. “Ноила” исмида айнан ўша маънолар ирода қилинади, мушрикларнинг санами эмас. Чунончи, уни ўзгартиришга ҳожат йўқ. Сабаби у луғавий ва шаръий тарафдан ман қилинмаган. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218567
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98097
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47137
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45550
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Ноила” исмини қўйиш мумкин эмасми? 28.10.2015

Ассалому алайкум. Аёлимнинг исми Ноила. Кадимдан маълумки, мушриклар сиғинадиган бутлари орасида Ноила исмли санам ҳам бўлган. Шу сабабли аёлим исмини алмаштириш керакми?

7780