Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Шундай ҳолатда ғусл қилиш вожиб бўладими? 14.11.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Сизга бир саволим бор: агар эркакларнинг жинсий аъзосидан маний шиддат билан эмас, шунчаки оқса, ғусл қилиш керакми? Намоз ўқишимга ҳалақит беради шу нарса. Кейин, бу касаллик эмасми? Ёшим 20 да. Балоғат даврида шундай бўладими?

Булим Маслаҳат
7808
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Маний оқ рангли ғализ суюқлик ҳисобланади. Имом Абу Ҳанифа ҳамда Имом Муҳаммадлар наздида маний инсоннинг белидан (баданидан) ажраган вақтда шаҳват билан ажралса ва шу туфайли закардан шиддат билан оқиб чиқса, у инсонга ғусл қилиш вожиб бўлади. Демак, шаҳват ва шиддат билан чиққан маний ғусл вожиб бўлишига сабаб бўлар экан. Имом Абу Юсуф (р.ҳ.) наздларида эса маний закардан чиқаётганда ҳам шаҳват мавжуд бўлиши керак. Агар инсон ўзида шаҳват билан маний ажралаётганини сезиши билан закарини ушлаб олиб ё бошқача хатти-ҳаракатлар билан маний чиқишига тўсқинлик қилса ва шаҳвати сўнгандан сўнг маний отилиб чиқмасдан оддий сизиб чиқса, Имом Абу ҳанифа ва Имом Муҳаммадга кўра ғусл вожиб бўлаверади. Чунки, мазкур кишининг танасидан маний ажралаётганда шаҳвоний жунбушга келиш мавжуд эди. Аммо, Имом Абу Юсуф (р.ҳ)га кўра бу ҳолатда инсонга ғусл вожиб бўлмайди, чунки, маний ташқарига чиқаётганда шаҳват йўқ эди. Бироқ, юқоридаги икки имомимизнинг сўзлари эҳтиёт жиҳатидан кучлироқдир. Шу боис ҳам ушбу қавл мазҳабимизда ихтиёр қилинган. 
Демак, маний ғусл вожиб қилиши учун энг камида бадандан ажралаётганда шаҳват билан ажралган бўлиши шарт. Ҳечқандай шаҳватсиз қандайдир касаллик ёки зарба туфайли чиққан маний ғуслни вожиб қилмайди. Шу боис, сиз аввал ўзингизда кўраётган нарсангиз манийми, маниймасми шуни яхшироқ ажратиб олишингиз керак бўлади. Ундан кейин қай тарзда чиқаётганига ҳам эътибор бериши лозим. Эҳтимол, сиздаги нарса маний эмас, мазийдир. Агар шундай бўлса, фақат таҳорат янгиланади, ғусл вожиб бўлмайди. 
Агар мазий чиқса, ғусл қилиш шарт эмас. 

قَالَ عَلِيٌّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كُنْتُ رَجُلاً مَذَّاءً فَاسْتَحْيَيْتُ أَنْ أَسْأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَمَرْتُ الْمِقْدَادَ بْنَ الأَسْوَدِ فَسَأَلَهُ فَقَالَ: فِيهِ الْوُضُوءُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен кўп мазийли киши эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақида сўрашга уялиб, Миқдод ибн Асвадга айтгандим, сўради. Расулуллоҳ: “Ундан таҳорат қилинади”, деб жавоб бердилар” (Бухорий, Муслим, Насоий, Аҳмад, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти). 

Мазий жинсий алоқани ўйлаган ёки шу билан боғлиқ баъзи ҳаракатларни қилганда чиқадиган юпишқоқ суюқлик. У шаҳват билан чиқмайди. 

Ривоятда айтилишича, Али розияллоҳу анҳу кўп мазийли эди, бу билан боғлиқ ҳукмларни билмасди. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо у кишининг хотини бўлгани учун бўлса керак, Али буни Пайғамбаримиздан сўрай олмасди. Шу сабаб орага Миқдод ибн Асвадни қуйиб, бу ҳақда сўрашни илтимос қилди. У Расулуллоҳдан бу масалани сўраганида, у зот мазий таҳоратни синдиришини айтдилар. 

Яна Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен кўп мазийли эдим. Шу сабаб кўп ғусл қилаверганимдан белим оғриб қолди. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтгандим, у зот: “Мазийни кўрсанг, бундай қилма. Закарингни ювиб, намозга қиладиган таҳоратингни қил. Агар сув (маний) чиқарсанг, унда ғусл қил!” дедилар” (Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 

Сиз шариатнинг бу борадаги ҳукмини билиш билан бирга моҳир шифокорга мурожаат қилиб, маслаҳатини олинг! Сабаби беморликни даволатиш лозим. Бу ҳам шариат талабидир. 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218573
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98099
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47137
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45551
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Шундай ҳолатда ғусл қилиш вожиб бўладими? 14.11.2015

Ассалому алайкум, қори ака. Сизга бир саволим бор: агар эркакларнинг жинсий аъзосидан маний шиддат билан эмас, шунчаки оқса, ғусл қилиш керакми? Намоз ўқишимга ҳалақит беради шу нарса. Кейин, бу касаллик эмасми? Ёшим 20 да. Балоғат даврида шундай бўладими?

7808