Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Танишлар ичидан ҳақиқий дўстни қандай ажратиб олса бўлади? 18.12.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Менинг танишларим кўп. Улар ичидан дўстларимни қандай қилиб ажратсам бўлади?

Булим Маслаҳат
5470
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳаётда таниш-билишлар кўп бўлади. “Бир кўрган билиш, икки кўрган таниш” деб бежиз айтишмаган. Бироқ танишлари орасидан содиқ дўстларни ажратиб олиш мушкул. Инсон ўзига дўст танлашда эътиборли бўлиши керак. Бирон манфаат юзасидангина дўстлашиш жоиз эмас.
    Ҳақиқий дўст бошга иш тушган билинади. Ишингиз юришиб турганда, сизнинг ёнингизда юрган танишларингиз қийин дамларда сизни ташлаб кетиши ҳеч гап эмас. Бироқ чин дўстингиз ҳар қандай ҳолатда ёнингизда бўлади.
     Хуллас, инсон ўзи учун ким ҳақиқий дўст эканини турли синовларда билиб олади. Имтиҳондан яхши ўтган инсонгина сизга чин дўст бўлиши мумкин. Демак, дўст танлашда, аввало, имон-эътиқод, инсоф-тавфиқ, садоқат, ҳалолликни мезон қилиб олсангиз, ҳеч ҳам адашмайсиз.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217150
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Танишлар ичидан ҳақиқий дўстни қандай ажратиб олса бўлади? 18.12.2015

Ассалому алайкум. Менинг танишларим кўп. Улар ичидан дўстларимни қандай қилиб ажратсам бўлади?

5470