Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бодибилдинг билан шуғулланса бўладими? 29.03.2017

Савол:

   Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатух. Устоз сизга анчадан бери бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Хозирги кунда бодибилдинг спорт тури жуда оммабоп бўлиб кетди. Бу спорт тури билан шуғулланса бўладими? Семиришни тезлаштириш учун хар хил қўшимчалар (протеин, аминокистоталар ва х.к.) ичса бўладими?

Булим Ижтимоий масалалар
6841
Жавоб:


   Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ислом дини инсоннинг қалби, танаси саломатлигига бирдек аҳамият қаратади. Қалбни иллатлардан тозалаш, дилни поклаш талаб этилганидек, танани касалликлардан ҳимоя қилиш, соғлом ва бақувват бўлиш ҳам динимиз даъват этадиган ишлардандир. Мисол учун, сузиш, отга миниш, камон отиш, кураш каби спорт турларига тарғиб қилинган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фарзандларингиз сувда сузишга, отда чопишга в камондан отишга ўргатингиз”, деб марҳамат қилганлар.

   Шунингдек, бошқа бир ҳадиси шарифда бақувват одам Аллоҳ наздида афзалроқ экани таъкидланган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:“Кучли мўмин Аллоҳ учун заиф мўминдан яхшироқ ва севимлироқдир...” (Муслим, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
Кучли мўминнинг иродаси мустаҳкам бўлади. Амру маъруф наҳий мункар қилишда ҳам бақувват киши жадалроқ ҳаракат қилади.

   Шунингдек, танаси соғлом одам бошига тушган мусибатларга чидайди, Аллоҳнинг ибодатига сабр қилади. Шундан келиб чиқиб, културизм (бодибилдинг) билан шуғулланиш жоиз. Фақат қуйидагилар талаб этилади:

1. Намозни ўз вақтида ўқиш, узрсиз кечиктирмаслик.

2. Авратни бегоналарга кўрсатмаслик (киндикдан тиззагача бўлган жой эркак киши учун аврат саналади. Машғулот пайтида бу аъзолар бировга кўрсатилмайди, шерикларининг ҳам мазкур аъзоларига қаралмайди).

3. Аёллар билан аралаш-қуралаш бўлиб кетмаслик. Машғулот ўтказиладиган хона алоҳида-алоҳида бўлиши, фитнага сабаб ҳолатлар содир бўлмаслиги шарт.

4. Қолаверса, инсон ўз тоқатидан ортиқча нарсага ўзини зўрламаслиги ҳам талаб этилади. Жумладан, ўта оғир тошларни кўтараман, деб ўзига жавр қилиш тўғри эмас.
Танани тез ўстирадиган, мускулларни ривожлантирадиган маҳсулотларни истеъмол қилишда эътиборли бўлиш керак. Фақат шариат рухсат берган, ҳалол-пок нарсаларни еб-ичиш жоиз. Соғлиққа зарарли бўлса, мумкин эмас.

Юқоридаги шартларни ҳисобга олган ҳолда културизм билан шуғулланиш жоиз саналади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217081
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бодибилдинг билан шуғулланса бўладими? 29.03.2017

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатух. Устоз сизга анчадан бери бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Хозирги кунда бодибилдинг спорт тури жуда оммабоп бўлиб кетди. Бу спорт тури билан шуғулланса бўладими? Семиришни тезлаштириш учун хар хил қўшимчалар (протеин, аминокистоталар ва х.к.) ичса бўладими?

6841