Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жунубни кўрган одам ғусл қилиши шартми? 12.01.2016

Савол:

Ассалому алайкум, Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Менинг бир саволим бор эди: эр-хотин жинсий алоқадан кейин ғусл қилмаган ҳолатида уларни бошқа одам кўрса, ўша одам ҳам ғусл қилиши шартми? Номақул савол берган бўлсам, узр!

Булим Оилавий
7137
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Жунуб одамни кўрган бошқа бир одам жунуб бўлмайди. Жунуб юз-қўлини ювиб, одамлар билан муомала қилиши, ҳатто таом ейиши, ичимлик ичиши мумкин. Агар ҳали ғусл қилмай яна аёлига қайтишни хоҳласа, орада таҳорат қилиб олса яхши бўлади.
    Жунублик маълум ишлардан кейин содир бўлади. Баъзилар буни жуда қаттиқ олиб, жунуб бўлгач одамларга қорасини ҳам кўрсатмасликка ҳаракат қилишади. Мўминнинг асли пок. У жунублик билан нопок бўлиб қолмайди. Фақат бу ҳолатда вақтинча намоз ўқий олмайди, Қуръон тиловат қилмайди, масжидга кирмайди.
    Хуллас, жунублик одамларга кўринишдан, у билан муомала қилишдан ман этмайди. Албатта бу зарурат юзасидандир. Жунубликдан сўнг имкон қадар тезроқ ғусл қилиб олинади. Зеро, жунуб инсон то ғусл қилиб олмагунича унга фаришталар яқинлашмаслиги ҳадиси шарифларда ворид бўлган. Шу боис, зарурат бўлмаса, жунуб ҳолда юрмаслик керак.Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218892
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47188
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45655
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Жунубни кўрган одам ғусл қилиши шартми? 12.01.2016

Ассалому алайкум, Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Менинг бир саволим бор эди: эр-хотин жинсий алоқадан кейин ғусл қилмаган ҳолатида уларни бошқа одам кўрса, ўша одам ҳам ғусл қилиши шартми? Номақул савол берган бўлсам, узр!

7137