Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Мижозни қувватлантирувчи дори ичиб жинсий алоқа қилиш мумкинми? 18.07.2016

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли қори ака. Минг бир истиҳола билан сиздан ушбу саволимга жавоб беришингизни сўрардим! Аёли билан айрим сабабларга кўра дори истеъмол килган ҳолда жинсий алоқа қилса, бўлажак фарзандга зиён бўлмайдими? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат!

Булим Оилавий
26924
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Агар эркак киши жинсий алоқага қодир бўлмаса ёки мижози суст бўлса, эркаклик қувватини кучайтирувчи табиий ва ҳалол дори воситаларини истеъмол қилиши жоиз. Лекин яқин орада чиққан замонавий дориларни қўллашда эҳтиёт бўлиш лозим. Сабаби бундай дорилар киши соғлиғига зарарли бўлиши мумкин. Киши соғлиғига зиён етказадиган нарса туғилажак фарзандга ҳам таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.
    Бу борада, биринчидан, соҳа мутахассиси билан маслаҳатлашганингиз маъқул. Чунки ҳар кимнинг ҳолати турлича бўлади. Ўз соҳасининг мутахассиси, моҳир шифокор ёки табиб беморнинг аҳволига қараб фойдали маслаҳат беради. Иккинчидан, замонавий дори воситаларни қўллаш борасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати кенгашига мурожаат қилиш лозим.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217242
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар