Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жонлиқни ким сўйганини билмаса нима қилиш керак? 08.02.2017

Савол:

    Ассалому алайкум қори ака! Бераётган жавобларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Қори ака мусофирчиликдамиз. Кореада овқатланиш бўйича саволим бор эди. Ишхонада карейслар пиширган овқатни еймиз ва ҳамма ўзбеклар ҳам шу овқатлардан ейишади. Уларни орасида мол гўштли, қўй гўштли, товуқ гўштли таомлар ҳам бор. Шулар ҳалолми? Бу гўштлар қаерда ва ким сўйганини билмаймиз...

Булим Фиқҳ
6961
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Фиқҳ китобларида келтирилишича, жонлиқни сўювчи одам оқил, мусулмон ёки аҳли китоб бўлиши, сўйишда Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиши, сўйишни ният қилиши керак.
    Бутпараст, оташпараст ва Аллоҳни инкор қилувчи киши сўйган жонлиқни ейиш мумкин эмас. Қассоб камида аҳли китоб – яҳудий ёки насроний бўлиши шарт. Сабаби мусулмон ёки китобийдан бошқалар Аллоҳнинг исмини зикр қилмайдилар, балки ўз бутлари номи билан жонлиқни сўядилар.
   Чет элда юрган киши сўраб-суриштириб, ҳалол таом тайёрланадиган тамаддихоналарга киради. Агар бегона шароитда, асли ҳалол бўлган жонлиқларни ким сўйгани ноъмалум бўлса, у ҳолда эҳтиёт чораси кўрилади. Чунки, мўмин банда ҳаромга тушиб қолишдан қўрқиб шубҳали нарсаларни тарк этгани маъқул. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218730
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98136
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47155
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45600
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар