Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Муслима аёл насронийга турмушга чиқса бўладими? 18.01.2017

Савол:

    Ассалому Алайкум қори ака! Мени Россияда бир танишим бор. Миллати ўзбек, муслима. У россиялик бир рус одамга турмишга чиққан. Бироқ турмуш ўртоғи насроний динида. Ислом дини бунга қандай қарайди?

Булим Фиқҳ
7517
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Мусулмон эркак муслимага, шунингдек, аҳли китобдан бўлган покиза (яҳудий ёки насроний) аёлга уйланса бўлади. Аллоҳ таоло бунга рухсат берган. Лекин муслима аёл фақат мусулмон эркакка турмушга чиқади, ғайридин киши билан оила қуриши жоиз эмас. Нега, дейилса, мусулмон эркак аҳли китоб турмуш ўртоғи ҳақини адо этади, аммо ғайридин эркак муслима ҳақ-ҳуқуқларига эътибор бермаслиги, унга зулм қилиши, имон-эътиқодига зиён етиши мумкин. Қолаверса, фарзанд тарбиялашда ҳам отанинг ўрни муҳим бўлиб, муслима аёлдан туғилган болалар ғайридин отага ўхшашга, ундан ўрнак олишга ҳаракат қилади. Шу ва бошқа сабаблар билан муслима аёлнинг ғайридин киши билан турмуш қуришига рухсат этилмайди. Қолаверса, ўзбек аёлларининг ўзбекона маданиятимиз ва менталитетимизга тўғри келмайдиган муҳитда яшайдиган ажнабий кишилар билан оила қуришлари туғилажак фарзанднинг миллий руҳда ўсиб-улғайишига ҳам тўғаноқ бўлиши мумкин.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217233
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Муслима аёл насронийга турмушга чиқса бўладими? 18.01.2017

Ассалому Алайкум қори ака! Мени Россияда бир танишим бор. Миллати ўзбек, муслима. У россиялик бир рус одамга турмишга чиққан. Бироқ турмуш ўртоғи насроний динида. Ислом дини бунга қандай қарайди?

7517