Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ақли заифлар охиратда жавобгар бўладиларми? 12.03.2017

Савол:

   Аввалги саволимга берган жавобингиз учун раҳмат. Яна бир савол. Менинг бир қариндошим бор. Ёши меникидан катта. У мактабга чиқмаган, ҳеч қаерда ўқимаган. Унинг миясига ҳеч нарса етиб бормайди. Намоз ўқишни ҳам ўрганолмаган. Очиғини айтганда, унинг ақли заифроқ. Мен ўша қариндошимнинг охиратидан хавотирдаман. Бундай одамларнинг охиратдаги аҳволи қандай бўлади ёки Аллоҳ ақли заиф одамларнинг гуноҳини кечириб юборадими?

Булим Фиқҳ
6057
Жавоб:

   Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Шариатда деярли барча амаллар вожиб бўлиш шартларида “оқиллик”, яъни ақли жойидалик санаб ўтилади. Бу нарса банда мукаллаф бўлиши учун ақли заиф бўлмаслиги кераклигини англатади. Али розияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Уч(тоифа)дан – уйқудаги одам уйғонгунича, бола эҳтилом кўргунича, мажнун оқил бўлгунича, қалам кўтарилган” (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Доримий, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти). 
   Бу ерда “қаламнинг кўтарилгани” мажоз бўлиб, мана шу уч тоифа шаръий вожиб амалларни бажаришлари шарт эмаслиги, улардан бу иш соқит бўлишини англатади. Улар орасида мажнун ҳам бор. Демак, ҳақиқатан жинни ҳисобланган одамдан барча фарз ибодатлар ва бошқа мажбуриятлар соқит бўлади. Мажнун, ақли заиф одам фарз ва вожиб амалларни бажармагани сабаб гуноҳга ботмайди.      Ибодатларни бажариш фарз бўлиши учун тамйиз (яхши ва ёмонни ажрата билиш хусусияти), ақл бўлиши керак. Мажнунда ақл ҳам, тамйиз ҳам бўлмайди. 
Соғ одам мажнун бўлиб қолса, унинг таҳорати, таяммуми бузилади. Фақиҳлар иттифоқ қилишича, мажнунга намоз ўқиш вожиб эмас.    Сабаби ақлнинг завол топиши билан намоз ундан соқит бўлади. Ҳанафий уламоларга кўра, қайси одам олти маҳал намоз вақтида беҳуш ётса, кейин ўзига келгач, қазо қилган намозларини ўқимайди. 
   Мажнун уйқудаги ёки ҳушидан кетган одам билан баробар. Унинг сўзи инобатга олинмайди. Унинг талоғи, исломи, мардудлиги, олди-сотдиси, шартномаси ва бошқа қавлий амаллари эътиборга олинмайди. 
   Хуллас, ибодатлар, тасарруфлар тўғри бўлиши учун банда мусулмон, оқил, балоғатга етган, яхши ва ёмонни ажрата оладиган бўлиши керак. Мажнун ибодатларни тарк этгани, қилган гуноҳлари учун жавоб бермайди. Валлоҳу аълам! 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217259
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар