Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Фарз намозларининг 3-4-ракатидаги қироат ! 13.04.2017

Савол:



   Ассалому алайкум.  Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда фарз намозларининг 3-4-ракатларида Фотиҳани қироат қилиш ҳукми ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Булим Фиқҳ
8291
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Бизнинг ҳанафий мазҳабида тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа билан зам сура ўқиш вожиб саналади. Кейинги икки ракатда Фотиҳани ўқиш ихтиёрий: хоҳласа, ўқийди ёки тасбеҳ айтади. Қолган уч мазҳабда бунинг ҳукми бошқача. 

   Бурҳониддин Марғилонийнинг “Ҳидоя” китобида шундай дейилган: “Банда охирги икки ракатда мухайярдир: хоҳласа, (бир тасбеҳ миқдорида) сукут сақлайди, хоҳласа, (Фотиҳа сурасини) қироат қилади, истаса, (уч марта) тасбеҳ айтади. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан шундай ривоят қилинган. Бу Али, Ибн Масъуд ва Оиша розияллоҳу анҳумдан нақл қилинган. Лекин, қироат қилиш афзал. Чунки, Пайғамбар алайҳиссалом шунда бардавом бўлганлар. Шунинг учун зоҳирур ривоятга кўра, уни тарк этиш билан саҳв (саждаси) вожиб бўлмайди. Нафл намозлари ва витрнинг ҳар бир ракатида қироат қилиш вожибдир...” 

“Имом Қудурий: “Фарз намозларининг охирги икки ракатида фақат Фотиҳа сурасининг ўзини ўқийди”, деган. Имом Шофеъий ва Аҳмад наздида, Фотиҳа сурасини ўқиш вожиб саналади. Имом Молик наздида, ҳар бир ракатда Фотиҳа сурасини ўқиш вожибдир. Машҳур ривоятга кўра, Имом Аҳмаднинг қавли ҳам шундай” (Бадриддин Айний, “Биноя шарҳул ҳидоя”). 
Мазҳабимиз уламолари қуйидаги ривоятни далил қилиб келтиришган: 

   Абу Исҳоқдан ривоят қилинишича, Али ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо: “(Тўрт ракатли намознинг) аввалги икки ракатида қироат қил, кейинги икки ракатида тасбеҳ айт!” дейишган (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган). 
Зайлаий “Насбур роя” китобида: “Бу ривоят санадида узилиш бор”, деган. 

“Ҳасан Абу Ҳанифадан ривоят қилишича, агар қасдан қироат қилмаса, тасбеҳ ҳам айтмаса, яхши иш қилмабди. Агар шуни унутса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Сабаби кейинги икки ракатдаги қиём мақсуддир. Унинг ҳам қироат, ҳам зикрдан холи бўлиши кариҳ саналади” (Муҳаммад ибн Муҳаммад Румий, “Иноя шарҳул ҳидоя”). 
Хулоса қиладиган бўлсак, ҳанафий мазҳабида, нафл ва витр намозининг барча ракатларида, фарз намозларинниг аввалги икки ракатида қироат қилиш вожибдир. Тўрт ракатли фарз намозларининг 3-4-ракатларида хоҳласа, Фотиҳанинг ўзини қироат қилади, хоҳласа, уч марта тасбеҳ айтади ёки бир марта тасбеҳ айтиш миқдорида сукут сақлайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217242
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Фарз намозларининг 3-4-ракатидаги қироат ! 13.04.2017

Ассалому алайкум. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда фарз намозларининг 3-4-ракатларида Фотиҳани қироат қилиш ҳукми ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

8291