Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Боғчадаги болалар ҳақини ейиш! 15.04.2017

Савол:

   Ассалому алайкум  Устоз. Сизга бир савол билан мурожат қилишга рухсат берсангиз: боғчада ишлайдиган бир опамиз сўраб беришимни илтимос қилдилар. Уларнинг ойликлари, масалан, 100.000 сўм бўлса, 80.000 игини нақд бериб, қолган 20.000 гига шакар, гўшт беришаркан. Улар билишларича, шу 20.000 сўм пулнинг ўрнига берилган нарсалар болалар ҳаққи экан. Улар шу нарсаларни олиб чиқиб сотиб юборишмоқда. Шуни билиб туриб сотиб олаётган одамларга бу нарсалар ҳалолми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Булим Фиқҳ
6536
Жавоб:

 Ва алайкум ассалом. Бу болалар ҳақини ейишдир. Бунда ўша маҳсулотларни боғчадан олган ҳам, харид қилган ҳам маломатга лойиқ ишни қилган бўлади. Бундай ҳолатда боғча опалар мудирага бу иш ножоиз эканини тушунтиришлари, бошқалар эса уни сотиш, сотиб олишдан эҳтиёт бўлишлари керак. Зеро Аллоҳ таоло Қуръонда нопок йўллар билан бировларнинг молини ейишдан қайтариб шундай деган: 
 
        وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ

 « Молларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! ». (Бақара: 188) 

Ҳадисда эса: 

 «Мен ҳам бир инсонман. Менинг ҳузуримга ҳақ талашиб, даъво билан келиб турасизлар. Сўзга усталик қилиб, ноҳақлик билан ўзгалар ҳақини ўзлаштириб олсангиз, билиб қўйингки, ўша нарса дўзахнинг бир чўғидир. Хоҳлаган уни олсин, хоҳламаган олмасин», дейилган. 
Шундай экан мўминман деган ҳар бир банда ҳаром йўллар билан ризқланишдан ўзини тийиши керак!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217225
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар