Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Сизни ўлимга иссиқ-совуқ қилишган”, дейдиган фолбинлар 21.10.2017

Савол:

Ассалому алайкум, устоз! Бизга билмаганларимизни ўргатаётганингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин! Сизга яна бир саволим бор эди: опаларим мени дам солдиргани олиб боришганида “сизларни ўлимга ўқиб қўйишган” деган жавоб бўлди. Кейин уларга қумга дам солиб бериб, уйга, чорраҳага сепасизлар, кейин зиёратгоҳга бориб қон чиқарасизлар, дейилибди! Шу нарсалар Исломда жоизми?

Булим Ижтимоий масалалар
8601
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. “Сизни ўлимга ўқиб қўйишган” деган гап ақли жойида бўлган одамдан чиқмайди. Буни коҳин ва аррофлар гапиради. Зеро, банда ғайбни билмайди. Тўғри, бирон кишига кўз теккани ёки сеҳрлангани белгилари бор. Аммо айнан ўлимга иссиқ-совуқ қилинганини билиш инсоннинг қўлидан келмайди. Орага жинлар аралашгани шубҳасиз. Бу гапнинг хатолигини ўша кимсанинг қабристонга бориб жонлиқ сўйишга буюришидан ҳам билиб олса бўлади. Аллоҳ розилигидан бошқа йўлда, яна Аллоҳдан бошқанинг номини зикр қилиб жонлиқ сўйиш ҳаром! Ўзини билган, ақлу ҳуши жойида бўлган мўмин одам бундай ишларни қилмайди.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218873
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98162
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47179
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45637
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Сизни ўлимга иссиқ-совуқ қилишган”, дейдиган фолбинлар 21.10.2017

Ассалому алайкум, устоз! Бизга билмаганларимизни ўргатаётганингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин! Сизга яна бир саволим бор эди: опаларим мени дам солдиргани олиб боришганида сизларни ўлимга ўқиб қўйишган деган жавоб бўлди. Кейин уларга қумга дам солиб бериб, уйга, чорраҳага сепасизлар, кейин зиёратгоҳга бориб қон чиқарасизлар, дейилибди! Шу нарсалар Исломда жоизми?

8601