Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Маҳсулот устига фоиз қўйилса, ҳаром бўлиб қолмайдими? 06.12.2017

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз. Сизга бир иккта масала ҳақида саволим бор:

1. Агар бирор маҳсулот ёки нарсани нархи арзон пайтда олиб, ушлаб туриб нархи ошган пайитда сотса ҳаром бўладими? 
2. Магазинда маҳсулотларни устига фоиз қўйилади. Бунда устига фоиз қўйганда ҳаромга кириб қолмайдими?

Булим Ижтимоий масалалар
3143
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Одамлар учун энг зарур нарсаларни сотиб олиб, ўз вақтида сотмай, кейинроқ қиммат нархларда сотиш эҳтикор дейилади. Бу иш жоиз эмас. Ким шундай қилса, қаттиқ гуноҳкор бўлади.

Ҳар қандай фоиз ҳаром, деган гап йўқ. Фоиз судхўрликда ҳам, савдода ҳам бўлиши мумкин. Бир нарса сотиб олиб, уни фойда эвазига сотиш савдодир. Бу ишдан қайтарилмаган. Рибо эса, молга эвазсиз эга бўлиш ҳисобланади.

Масалан, бир одам маҳсулот сотиб олиб, бошқа жойга олиб боради ва устига фойдасини қўйиб сотади. Мана шу йўл билан олинган фойда ҳалол. Аммо бировга қарз бериб, устига мана бунча берасан, деса судхўрлик бўлиб қолади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217326
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Маҳсулот устига фоиз қўйилса, ҳаром бўлиб қолмайдими? 06.12.2017

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз. Сизга бир иккта масала ҳақида саволим бор: 1. Агар бирор маҳсулот ёки нарсани нархи арзон пайтда олиб, ушлаб туриб нархи ошган пайитда сотса ҳаром бўладими?2. Магазинда маҳсулотларни устига фоиз қўйилади. Бунда устига фоиз қўйганда ҳаромга кириб қолмайдими?

3143