Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қафасда қуш боқса бўладими? 11.03.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Қафасда қуш боқиш ҳукми қандай?

Булим Ижтимоий масалалар
8629
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, гўшти ейиладиган кабутар, чумчуқ каби қушларни сотиш мумкин. Сабаби улардан фойдаланилади. Шунингдек, ов қилишга ўргатилган бургутни ҳам сотиш жоиз. Фақат ўша бургут ов қилишга ўргатилган ёки ўргатиш мумкин бўлиши керак. Агар бургутни ов қилишга ўргатиб бўлмаса, уни сотиш мумкин эмас.
  Шунингдек, рангидан фойдаланиладиган товус, овозидан фойдаланиладиган булбул, сава, канарейка каби қушларни ҳам сотиш мумкин.
Аммо на гўшти ейиладиган ва на ов қилишга ярайдиган қарға, калхат каби қушларни сотишга рухсат йўқ. Чунки бундан бирон манфаат ҳосил бўлмайди.
    Хоҳ ўзиники, хоҳ бировники бўлсин, ҳавода учиб юрган қушни сотиш мумкин эмас.
Юқорида келтирилганлардан маълум бўладики, мўмин банда гўшти ейиладиган, овози ёки рангидан фойдаланиладиган қушларни сотиши, сотиб олиши, қафасда боқиши мумкин. Фақат бунда уларнинг озуқасига, сувига эътиборли бўлиш, уларга зулм қилмаслик керак. Агар қафасдаги қуш озуқа ва сувдан, яна керакли нарсалардан ман қилинса, жонзотга зулм қилинган бўлади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217258
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қафасда қуш боқса бўладими? 11.03.2017

Ассалому алайкум. Қафасда қуш боқиш ҳукми қандай?

8629