Ассалому алейкум
Мавзу:

Одам боласининг зинодан бўлган улуши 27.11.2017

Савол:

Ассалому алайкум. “Бегона қизларга гап отиш ҳукми” номли мақолада бир ҳадис келтирилган. Шу ҳадисдаги “Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилган. Бунинг етишида шубҳа йўқ” сўзлари, инсон хоҳлайдими, йўқми, ўзига белгиланган маълум миқдордаги зинога қўл уради, мазмунини ифодалайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Булим Бошқа мавзулар
17225
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ривоятдаги “Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилган. Бунинг етишида шубҳа йўқ” жумласи уламолар томонидан турлича изоҳланган. Жумладан, Аллоҳ таоло азалда Лавҳул маҳфузда банданинг зинога рағбат қилишини ёзиб қўйган. Буни тўғри тушуниш керак. Тақдир мажбурлаш эмас, балки тақдир Аллоҳ банданинг келажакда нима амал қилишини билишидир. Аллоҳ бандасига кўз, қўл, оғиз, оёқ неъматларини берган ва булар зинода маълум миқдорда “хизмат” қилади. Аммо мазкур аъзоларни ҳаромдан тия билиш билан банданинг салоҳияти намоён бўлади. Ҳадиснинг охирида “жинсий аъзо уни тасдиқлайди ёки ёлғонга чиқаради” дейилиши шунга далолат қилади.

“Бунинг етишида шубҳа йўқ”, деганда Аллоҳнинг тақдири юз бериши аниқлиги, банда ўзининг тақдиридан қочиб қутула олмаслиги назарда тутилади. Ҳаётда гувоҳи бўлиб турганимиздек, номаҳрамларга умуман назари тушмаган, тили ёки оёғи билан билиб-билмай мажозий зинога қўл урмаган одам деярли топилмайди. Жуда бўлмаса, қалбига васваса келиб, шайтон зинони унга зийнатлаб кўрсатади. Биронта ҳам одам бундай камчиликдан холи эмас. Аммо бу бемалол зинога қўл уриш жоизлигини билдирмайди. Балки ундан тийилиш, зинонинг элчилари бўлган ишлардан сақланиш талаб этилади.

Уламолар зинони икки турга бўлишган: ҳақиқий ва мажозий зино. Ҳақиқий зино икки фарж ёрдамида қилинадиган жинсий алоқа бўлиб, бунинг учун шаръий жазо белгиланади. Мажозий зино эса кўз, тил ва оёқ аъзолари воситасида содир этиладиган зинодир. Имом Нававий “Саҳиҳу муслим”га ёзган шарҳида: “”Ҳар бир одам боласига зинодан бўлган улуши тақдир қилингандир. Улар ичида баъзиларининг зиноси жинсий алоқа билан бўлиши мумкин. Бу ҳақиқий зинодир (ҳаромдир). Яна улар ичида номаҳрамларга назар солиш, қайтарилган нарсаларни эшитиш, бегона аёлни ушлаш, ўпиш, зино қилинадиган жойга юриб бориш, зино ҳақида ўйлаш билан зино содир этувчилар ҳам бордир. Бу мажозий зинодир”, дейилган. Ибн Баттол шундай деган: “Ушбу ҳадисда номаҳрамларга назар солиш ва улар билан сўзлашиш зино дейилмоқда. Сабаби улар бандани ҳақиқий зинога етаклайди”.

Шундай экан, бу ишларнинг барчасидан сақланиш шарт. Зеро, шариатимизда зинога олиб борувчи ҳар қандай иш қораланади. Аллоҳ таоло ояти каримада “Зинога яқинлашманглар!” деб таъкидлаган. Зинога яқинлашмаслик кўз, қўл, оёқ, оғиз ва бошқа аъзоларни зинодан сақлаш билан бўлади.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229608
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101336
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51396
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49486
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Одам боласининг зинодан бўлган улуши 27.11.2017

Ассалому алайкум. Бегона қизларга гап отиш ҳукми номли мақолада бир ҳадис келтирилган. Шу ҳадисдаги Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилган. Бунинг етишида шубҳа йўқ сўзлари, инсон хоҳлайдими, йўқми, ўзига белгиланган маълум миқдордаги зинога қўл уради, мазмунини ифодалайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

17225